“Ҳиндистонда ғолиб бўлган шахматчиларимизни давлат мукофотлари билан тақдирлаймиз” — Президент

ЖАМИЯТ 10.08.2022, 17:34
“Ҳиндистонда ғолиб бўлган шахматчиларимизни давлат мукофотлари билан тақдирлаймиз” — Президент

Президент Шавкат Мирзиёев 10 август куни Тошкент архитектура қурилиш институтига ташриф буюриб, шахмат олимпиадасида ғолиб бўлган ўзбекистонлик шахматчилар ҳақида гапирган. Бу ҳақда Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Садуллаев хабар берди.

“Шахматга оид 3 йилда учта қарор қабул қилдик. Нима учун? Биз 20 йил давомида бу соҳада кечикканимиз учун қарорларни қабул қилдим. 2026 йилги шахмат Олимпиадасига энди барча бошқача тайёргарлик кўради. “Биз чемпионлар юртига боряпмиз”, дейишади.  

Уларга катта мукофотлар берсак бошқалар учун ҳам бу мотивация бўлади. Ҳамма ота-оналар фарзандларини шахмат тўгаракларига беришни бошлайди. 

Уларга давлат мукофотларини ҳам берамиз. Бундан ташқари, автомобиль беришни ҳам режалаштирдик. Ахир уларнинг боксчилардан нимаси кам?”, - деган давлат раҳбари.

Шунингдек, Президент 5 август куни имзолаган қарорга биноан шахматчиларга 600 миллиондан берилишини қўшимча қилган.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1