1

Шахматчиларни мукофотлаш бўйича Президент фармони эълон қилинди

ЖАМИЯТ 10.08.2022, 22:09
Шахматчиларни мукофотлаш бўйича Президент фармони эълон қилинди

Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида бўлиб ўтган Бутунжаҳон 44-шахмат олимпиадасида муваффақиятли иштирок этгани ва дунё давлатларининг 188 та жамоаси орасида ғолибликни қўлга киритиб, Олимпиада чемпиони деган юксак шарафга сазовор бўлгани учун қуйидагилар мукофотланиши белгиланди.

"Ўзбекистон ифтихори" фахрий унвони билан

Абдусатторов Нодирбек Фазлиддин ўғли - Шахмат бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси

Вахидов Жаҳонгир Таирович - Шахмат бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси

Вохидов Шамсиддин Пулат ўғли - Шахмат бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси

Синдаров Жавоҳир Санжарбекович - Шахмат бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси

Якуббоев Нодирбек Муродбек ўғли - Шахмат бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси

 

"Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози" фахрий унвони билан

Егин Владимир Николаевич - Шахмат бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийси

Соколов Иван - Шахмат бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийси

 

"Келажак бунёдкори" медали билан

Бобомуродова Мафтуна Панжиевна - Шахмат бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси

Маликова Маржона Абдимажид қизи - Шахмат бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси

Омонова Умида Шуҳрат қизи - Шахмат бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси

Ҳамдамова Афруза Акбаровна - Шахмат бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси

Якуббоева Нилуфар Муродбек қизи - Шахмат бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси.


Эслатиб ўтамиз, шахматчиларга давлат ва пул мукофотларидан ташқари автомобиллар ҳам совға қилинади.

Президент Тошкент архитектура-қурилиш институтида талабалар билан мулоқотида мазкур масалага тўхталиб, чемпион йигитларга давлат мукофотларидан ташқари машиналар ҳам берилишини таъкидлади.

“Чемпионларимизга қанақа совға беришни эрталабгача ўйлаб чиқдим. Мана, боксчиларимизга шундай катта пул мукофоти, машиналар бердик, шахматчиларимизга ҳам бермасак, улар норози бўлиб қолишлари мумкин. Шу сабабли уларга машина ҳам совға қиладиган бўлдик. Ёш-ёш йигитларимиз уйига машина ҳайдаб борса, тасаввур қилинглар, бу ёшларимизга қандай катта мотивация бўлади”, – деди Мирзиёев.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1