1

"Томорқа ипотекасини жорий қилиш керак"

ЖАМИЯТ 10.08.2022, 23:17
"Томорқа ипотекасини жорий қилиш керак"

Давлат раҳбарининг бугун, 10 август санаси билан боғлиқ навбатдаги ташрифи Яшнобод туманида ташкил этилган илк ипотека маркази бўлди.

Ўзбекистон етакчиси 6 июль куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида бу борада бюрократияни камайтириш, аҳолига комплекс хизмат кўрсатадиган ипотека марказлари ташкил қилиш зарурлигини айтган эди.

Шундай марказ илк бор Тошкентда иш бошлади. 

Маълумотга кўра, бу ерда ипотека бозоридаги таклифлар умумлашган ва шаффоф тизим йўлга қўйилган. Ташриф буюрувчиларга Тошкент шаҳрида қурилаётган уйлар, уларга хизмат кўрсатадиган банклар, ипотека кредитлари шартлари ҳақида батафсил маълумотлар берилади. Олди-сотди, гаров ва ипотека кредити шартномаларини расмийлаштириш тартиби, уй-жойга бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш масалаларида ҳам ёрдамлашилади. Энг муҳими, барча хизматлар бир жойда кўрсатилади.

"Халқимиз турмушини яхшилаш учун қанча қарорлар чиқаяпти, қулайликлар яратиляпти. Лекин кўпчилик бундан тўла хабардор эмас. Билганлар ҳам қаерга боришни билмай, овора бўлади. Бу марказ уй олишни истаганларга комплекс хизмат кўрсатиб, оғирини енгил қилади. Энди марказнинг электрон платформаларини ривожлантириб, одамларга янада қулайлик яратиш керак", – дея таъкидлаган Шавкат Мирзиёев.

Давлат раҳбари минглаб одамлар томорқа учун ипотекадан фойдалана олмаётганига эътибор қаратиб, мутасаддиларга бу бўйича кўрсатмалар берган.

"Томорқа ипотекасини жорий қилиш керак. Томорқа ипотекаси бу халқ ипотекаси бўлади", – деган Президент.  

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1