1

Шаҳрисабзда 27,5 минг АҚШ долларига баҳоланган ер савдоси "пишмай қолди"

ЖАМИЯТ 11.08.2022, 10:12
Шаҳрисабзда 27,5 минг АҚШ долларига баҳоланган ер савдоси "пишмай қолди"

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шаҳрисабз шаҳар бўлими томонидан вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Б.А. бошқа бир фуқаро Б.ни тумандаги 17,3 сотих ер майдонини гўёки ўзининг раҳбарлигидаги МЧЖга тегишли эканлигига ишонтириб, танишлари орқали ҳужжатларини расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, эвазига фуқаронинг 27,5 минг АҚШ долларини қўлга киритганлиги аниқланиб, олган пуллари ҳисобидан 100 АҚШ долларини қайтариб берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1