АсосийDunyo

ЖССТ дунёдаги бевақт ўлим ҳолатларининг асосий сабабини маълум қилди

'ЖССТ дунёдаги бевақт ўлим ҳолатларининг асосий сабабини маълум қилди'ning rasmi

Дунёда ҳар йили 9 миллион одам инсульт, мигрень, деменция ва менингит оқибатида вафот этади. Бу ҳақда ЖССТ маълум қилди, дея ёзмоқда "Zamon.uz".

Бундан ташқари, сайёранинг ҳар учинчи аҳолиси неврологик касалликларга чалиниши мумкин. Қайд этилишича, бу ногиронликка сабаб бўладиган энг катта омиллардан саналади. Шунингдек, ушбу турдаги касалликлар бевақт ўлимга сабаб бўлаётган иккинчи фактордир. 

ЖССТ маълумотларига кўра, паст ва ўрта даромадли давлатлардаги 5 ёшгача бўлган 43 фоиз бола (250 миллион нафар) ўз ақлий қобилиятини ривожлантириш имкониятидан маҳрум. 

    Бошқа янгиликлар