АсосийЖамият

Бугун ҳаво ҳарорати 32-37° бўлади - "Ўзгидромет"

Бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Жану...

Бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 32-37 даража атрофида бўлади.

Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 34-36° бўлади.

Тоғли ҳудудларда Наманган ва Фарғона вилоятларининг тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Момақалдироқ пайтида шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Наманган ва Фарғона вилоятлари тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 22-27° бўлади.

    Бошқа янгиликлар