1

Чирчиқда уч нафар эгизак туғилди

ЖАМИЯТ 12.08.2022, 11:02
Чирчиқда уч нафар эгизак туғилди

Жорий йилнинг 6 август куни Чирчиқ шаҳар “Ифтихор” маҳалласида яшовчи Шероз ва Гулнора Шарахметовлар оиласида бир йўла уч нафар эгизак қиз фарзанд дунёга келди. Бу ҳақда "darakchi.uz"га Тошкент вилояти адлия бошқармаси матбуот хизмати хабар қилди. 

Маълум қилинишича, ота-онаси чақалоқларга Мубина, Муслима ва Мўмина деб исм қўйишди. Айни пайтда оиладаги болалар сони 4 нафарга етди. Бунгача Шарахметовларнинг бир ўғли бўлган.

Оила вакиллари айни пайтда гўдакларнинг аҳволи яхшилигини, она ва болалар ҳали ҳам вилоят перинатал марказида шифокорлар назорати остида эканлигини маълум қилишган.

11 август куни Чирчиқ шаҳар ФҲДЁ бўлими томонидан туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалар эгизакларнинг отаси Шероз Шарахметовга топширилди.

Маълумот учун: 2022 йилнинг 6 август кунига қадар Чирчиқ шаҳрида 2 минг 310 нафар бола дунёга келган бўлиб, шундан 1 минг 206 нафари ўғил бола, 1 минг 104 нафари эса қиз.  Шу кунга қадар 14 жуфт эгизак туғилган бўлиб, уч эгизакнинг туғилиши жорий йилда иккинчи маротаба қайд этилди.

Эслатиб ўтамиз, сал аввал Самарқанд вилояти Пастдарғом туманининг “Янгиобод” маҳалласида яшовчи М.Жонқувватова бирваракайига 3 эгизакларни дунёга келтиргани хабар қилинган эди. 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1