1

“Барон–2: Соғинч” фильмининг ёпиқ премьераси бўлиб ўтади

МАДАНИЯТ 12.08.2022, 17:25
“Барон–2: Соғинч” фильмининг ёпиқ премьераси бўлиб ўтади

Жорий йилнинг 18 август куни Ўзбекистон ва Россия киноижодкорларининг халқаро терроризмга қарши кураш мавзусига бағишланган биринчи лойиҳаси “Барон–2: Соғинч” фильмининг махсус (ёпиқ) премьераси бўлиб ўтади.

Дастлаб, «Юлдуз» кинотеатрида soat 15:00 да ОАВ учун матбуот анжумани hamda soat 16:00 да фильмнинг махсус премьераси ўтказилади.

Маълумот учун, фильм Инферно (Россия) ва Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлиги томонидан суратга олинди. Режиссёр Рустам Саъдиев. Фильмда бош ролларни Фарҳод Маҳмудов, Каан Урганжиўғли, Игор Лифанов, Виктор Вержбитский, Виктория Толстоганова ижро этган.

Картина реал воқеаларга асосланган. Унда иккала давлатнинг махсус хизмати ходимларининг террорчилик ҳаракатларининг олдини олиш бўйича ҳамкорликдаги амалга оширган ишлари кўрсатилган.

Съёмка жараёнлари Ўзбекистонда, шунингдек Туркия, Миср, Швейцария, Сурия ва Россия каби давлатларида бўлиб ўтган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1