1

Шахмат олимпиадаси ғолибларига пул мукофотлари берилди (фото+видео)

ЖАМИЯТ 13.08.2022, 00:57
Шахмат олимпиадаси ғолибларига пул мукофотлари берилди (фото+видео)

12 август куни Спорт вазирлигида ўтган тадбирда Ченнай шаҳрида ўтган 44-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси чемпиони бўлган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларига Президент фармонига мувофиқ 600 млн сўмдан пул мукофотлари топширилди.

У нақд шаклда бўлиб, 200 минг сўмлик янги купюраларда тақдим этилди. 

Маълум бўлишича, тақдирлаш маросими Спортни ривожлантириш вазирлигида бўлиб ўтган.

Тадбирда спорт вазири ўринбосари М.Исмоилов, Ёшлар ишлари агентлиги директори, шахмат федерацияси раиси А.Саъдуллаев, федерация раисининг биринчи ўринбосари Х.Турдалиев ҳамда чемпион шахматчилар – Нодирбек Ёқуббоев, Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдоров, Шамсиддин Воҳидов ва Жаҳонгир Воҳидов ҳамда уларнинг ота-оналари иштирок этгани айтилади.

Алишер Саъдуллаев сал аввал жараёнда иштирок этгани, пул мукофотлари топширилгани билан боғлиқ видеони ҳам элон қилди.

Эслатиб ўтамиз, мусобақада 162 та жамоа орасида 31-ўринни эгаллаган Ўзбекистон аёллар терма жамоаси аъзолари эса “Келажак бунёдкори” медали билан мукофотланди. Қолаверса, чемпион шахматчиларимизнинг ҳар бирига биттадан "Equinox" автомобили совға қилинди. Терма жамоа мураббийлари Егин Владимир Николаевич ва Иван Соколов “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози” фахрий унвони билан тақдирланди.

Мавзуга доир:

Эксклюзив видеорепортаж: "Бизнинг жамоамиз ҳеч қайси давлатдан кам эмаслигини исботлаб қўйди" – Нодирбек Абдусатторов

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1