Sevimli

RADOCA бош директори Миллий антидопинг агентлиги фаолияти билан танишди

СПОРТ 13.08.2022, 09:08
RADOCA бош директори Миллий антидопинг агентлиги фаолияти билан танишди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлиги ўз фаолиятини 2018 йилда бошлаган бўлиб, шу кунга қадар бир қатор халқаро ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйган.

Жумладан, Марказий Осиё минтақавий антидопинг ташкилоти (8 та давлат аъзо. Ўзбекистон, Қозоғистон, Покистон, Туркманистон, Тожикистон, Монголия, Афғонистон ва Қирғизистон) миллий антидопинг агентликларини фаолиятини мониторинг қилиб келмоқда.

Куни кеча, Марказий Осиё минтақавий антидопинг ташкилотлари (RADOCA) директори Венера Абдулла мамлакатимизга ташриф буюрди. Бу ҳақда Агентлик матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Мазкур ташрифдан кўзланган мақсад Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги фаолиятини аудитдан ўтказиш ва ишини янада яхшилаш ҳамда келажакдаги режаларни амалга оширишда кўмаклашишдан иборатдир.

Ташриф давомида Агентлик фаолияти юзасидан 2019-2021 йиллар ҳисоботи тингланди. Агентликни 2022 йилга қўйилган режалар ҳақида мулоқот олиб борилди. Шундан сўнг, аввалги хатоларни такрорламаслик ва олдиндаги режаларни пухта ва мукаммал амалга ошириш бўйича кўрсатмалар берилди .

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Тошкент
+18.97° app.пасмурно
Валюта курси
11014.01
USD 14.23
10674.78
EUR 175.49
191.80
RUB 3.53
1