АсосийMadaniyat

Бастакор, хонанда ва созанда Саидхўжа Холдорхўжаев вафот этди

'Бастакор, хонанда ва созанда Саидхўжа Холдорхўжаев вафот этди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, бастакор, хонанда ва созанда устоз Саидхўжа Холдорхўжаев 91 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги хабар берди.

Саидхўжа Холдорхўжаев ўзбек мумтоз мусиқасини ўзининг гўзал ва такрорланмас ижод намуналари билан бойитган бастакор бўлган.

Унинг "Жунун водийси", " Мен севаман", "Бўлмас", "Йиғласун",  "Тополмасман", " Ғуборимға" каби ўнлаб асарлари энди бизга хотира бўлиб қолади.

 Саидхўжа Холдорхўжаев вафоти муносабати билан унинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.

    Бошқа янгиликлар