АсосийDunyo

Японлар “Меари” тропик бўрони остида қолди

'Японлар “Меари” тропик бўрони остида қолди'ning rasmi

Токио, Канто Кошин, Тохоку минтақасида шамол тезлиги 108 километр/соатга етган. Бунинг таъсирида баъзи тезюрар поездлар ва самолётлар парвозлари бекор қилинган, дея ёзмоқда Zamon.uz' сайти.

Маълумотларга кўра, 12 мингга яқин одам аэропортларда қолиб кетган. Бир қанча шаҳарлараро автомагистраллар ёпилган.

Шунингдек, шидзуока шаҳрида кучли ёмғир туфайли 72 минг киши эвакуация қилинишига тўғри келингани айтилади. 

Қатор ҳудудлар электр таъминотисиз қолган. 

"Мамлакат метеорология хизмати қирғоқларда кучли ёмғир, шамол ва бўронли тўлқинлар, шунингдек, кўчкилар, сув тошқини юз бериши ҳақида огоҳлантирмоқда",-дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар