Sevimli

Тошкентда бошқарувни йўқотган ҳайдовчи машинаси иккига бўлиниб кетди

ЖАМИЯТ 14.08.2022, 19:25
Тошкентда бошқарувни йўқотган ҳайдовчи машинаси иккига бўлиниб кетди

Ҳодиса бугун содир бўлган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Аниқлик киритилишича, 14 август куни  соат  тахминан  07:30 ларда,  Тошкент шаҳар  Сирғали  туманида яшовчи  2002 йилда туғилган  фуқаро  П.И. Ваз 2106  русумли транспорт  воситасини  Сирғали тумани  Янги Сирғали  кўчаси  бўйлаб  автомашиналар  сотуви  бозори  томондан жанубий темир йўл вокзали томонга ҳаракатланаётиб, “Турон” савдо мажмуаси   биноси  қаршисида  руль  бошқарувини  йўқотиб  дарахтга  урилган.

Йўл транспорт ҳодисаси   натижасида ҳайдовчи тан жароҳати олиб  шифохонага  ётқизилгани айтилади.  

"Ҳолат юзасидан  тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб  ҳозирда суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда",-дейилади хабарда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Тошкент
+23.97° очиқ ҳаво
Валюта курси
11010.33
USD 30.32
10851.78
EUR -52.47
183.58
RUB 2.47
1