АсосийJamiyat

22-27 август кунлари Тошкентда Ўзбекистон Футбол федерациясининг собиқ президенти Мираброр Усмонов хотирасига бағишланган халқаро турнир бўлиб ўтади

'22-27 август кунлари Тошкентда Ўзбекистон Футбол федерациясининг собиқ президенти Мираброр Усмонов хотирасига бағишланган халқаро турнир бўлиб ўтади'ning rasmi

Ўзбекистон футбол ассоциациясининг собиқ президенти Мираброр Усмонов хотирасига бағишланган халқаро турнир бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА.

Ушбу халқаро хотира мусобақасида Ўзбекистон, Тожикистон, Эрон ва Япония ўсмирлар терма жамоалари (U-16) иштирок этади.

Тожикистоннинг "Ховар" Миллий ахборот агентлиги хабарига кўра, турнир 22-27 август кунлари Тошкентда бир даврали тизимда ўтказилади. Ўйинлар “Жар”, “Локомотив” ва “Пахтакор” стадионларида бўлиб ўтади.

Мираброр Усмонов хотирасига бағишланган халқаро турнир – 16 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида 1-тур:

22 август

18:00 – Ўзбекистон – Эрон. «Жар» стадиони

23 август

16:00 – Тожикистон – Япония. «Локомотив» стадиони

2-тур:

25 август

16:00 – Эрон – Тожикистон.  «Жар» стадиони

18:00 – Япония – Ўзбекистон. «Пахтакор» стадиони

3-тур:

27 август

16:00 – Япония – Эрон. «Жар» стадиони

18:00 – Ўзбекистон – Тожикистон. «Пахтакор» стадиони.

    Бошқа янгиликлар