АсосийJamiyat

Ўзбекистонда абитуриентларнинг 1 млрд сўмини "ухлатган" нодавлат таълим муассасалари раҳбарларининг кирдикорлари фош этилди

'Ўзбекистонда абитуриентларнинг 1 млрд сўмини "ухлатган" нодавлат таълим муассасалари раҳбарларининг кирдикорлари фош этилди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўқон ва Фарғона шаҳар бўлимлари томонидан Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувларда, фуқароларнинг маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган нодавлат таълим муассасалари аниқланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълум қилди.

 “M.А.” ва “V.I.” нодавлат таълим муассасалари раҳбарлари ва ходимлари фуқароларни алдаб, интернет ижтимоий тармоқларида нодавлат таълим муассаса каналларини очишиб, ушбу таълим масканларини битиргач бакалавр даражасини берувчи халқаро дипломга эга бўлишларини айтиб, “М.А.” таълим муассасаси 174 нафар фуқаронинг 1,1 млрд сўмини, “V.I.” таълим муассасаси 171 нафар фуқаронинг 1 млрд сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.

Шунингдек, “V.I.” нодавлат таълим муассасаси раҳбари Н.А. фуқаролардан ундирган маблағлари ҳисобидан “Lada Vesta” русумли автотранспорт воситасини харид қилган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ҳамда 243-моддаси (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

! Ҳурматли ота-оналар ва абитуриентлар!  

Мамлакатимиз ҳудудида мавжуд нодавлат олий таълим муассасаларига ўқишга ҳужжат топшириш ёки контракт тўловларини амалга оширишдан аввал, уларнинг Ўзбекистон Республикасида тан олинганлигига расмий ахборот каналлари (https://tdi.uz/uz/page/nodavlat-oliy-ta-lim-tashkilotlari) орқали аниқлик киритишингизни сўраб қоламиз", дейилади  департамент хабарида. 

 

    Бошқа янгиликлар