Хориждан ўқишини кўчириш бўйича аризаларни таҳрирлаш ва тўлов учун қўшимча муддат берилди

ЖАМИЯТ 15.08.2022, 17:26
Хориждан ўқишини кўчириш бўйича аризаларни таҳрирлаш ва тўлов учун қўшимча муддат берилди

Кўп сонли талабалар ва уларнинг ота-оналари мурожаатларини инобатга олиб, my.dtm.uz сайти орқали онлайн рўйхатдан ўтган, бироқ камчиликлар сабабли рад этилган аризаларни таҳрирлаш ва белгиланган тўловни амалга ошириш учун қўшимча бир кун берилди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.  

Маълум қилинишича, аризаси рад этилган талабалар ҳужжатларни 16 август 18:00 га қадар таҳрирлаб, тўловини амалга оширган ҳолда қайтадан юборишлари мумкин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1