2022 йилнинг 9 август кунидан 10 август кунига ўтар кечаси соат 00:04ларда номаълум шахслар Чортоқ тумани Балиқкўл МФЙда жойлашган “Султон Увайс Қараний” зиёратгоҳида мавжуд бўлган “Қуръони Карим” китобининг қўлёзма нусхасини ўғирлаб, номаълум томонга яширинган. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ матбуот хизмтаи хабар қилди.
Мазкур ҳолат Наманган вилояти Прокуратураси ҳамда вилоят Ички ишлар бошқармаси раҳбарияти томонидан назоратга олиниб, Чортоқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “в”,“г” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда жиноятни содир этган номаълум шахсларни қидириб топиш юзасидан ташкил этилган гуруҳ томонидан тезкор-қидирув ишлари олиб борилмоқда.
Маълумот учун: Намангандаги Султон Увайс Қароний зиёратгоҳида ҳажми жиҳатдан Ўзбекистон мусулмонлари идорасидаги Қуръони Усмонийдан кейин иккинчи ўринда турадиган Мусҳафнинг қўлёзма нусхаси сақланар эди.