АсосийJamiyat

Мирзиёев Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг таклифи билан Саудия Арабистонига боради

'Мирзиёев Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг таклифи билан Саудия Арабистонига боради'ning rasmi

Давлат ташрифи 17-18 август кунлари бўлиб ўтиши кутилмоқда, дея хабар бермоқда Ўзбекистон етакчиси матбуот хизмати.

Ташриф дастурига мувофиқ, Жидда шаҳрида олий даражадаги Ўзбекистон-Саудия саммитининг асосий тадбирлари бўлиб ўтиши кутилмоқда. 

"Музокаралар кун тартибидан мамлакатларимиз ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни, энг аввало, савдо-иқтисодиёт, инвестиция, энергетика, молия соҳаларида ва маданий-гуманитар йўналишда янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари ўрин олган.

Алоҳида эътибор “яшил” иқтисодиёт, юқори технологиялар ва рақамлаштириш, тиббиёт, кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳаларида қўшма лойиҳа ва дастурларни амалга оширишга қаратилади",-дейилади хабарда.

Саммит якунида икки томонлама битимларнинг салмоқли тўпламини имзолаш режалаштирилгани айтилади. Ташриф дастурида Саудиянинг етакчи компаниялари, нуфузли халқаро тузилмалар – Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва Ислом тараққиёт банки раҳбарияти билан учрашувлар ҳам кўзда тутилган.

Ташриф чоғида давлатимиз раҳбари Макка ва Мадина шаҳарларини зиёрат қилиши ҳам кутилмоқда.

    Бошқа янгиликлар