Бугун Марказий ҳарбий округнинг “Фориш” тоғ полигонида “АрМИ-2022” VIII Халқаро армия ўйинларининг мамлакатимиз ҳудудида, жумладан “Фориш” ва “Сазаган” полигонларида ўтказилаётган мусобақаларга старт берилди.





Миллий армиянинг жанговар шайлиги ва касбий тайёргарлигини намоён этадиган "АрМИ-2022" халқаро армия ўйинлари жорий йилнинг 13 августидан 27 август кунига қадар дунёнинг 12 та давлат ҳудудида ўтказилмоқда.


Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги бу йил мазкур VIII Халқаро армия ўйинларининг 20 та йўналишида иштирок этяпти. 34 та йўналишни қамраб олган мусобақаларда 37 та давлатдан 257 та жамоа ўзаро беллашадилар. Хусусан, мамлакатимиз ҳудудида илк бор мусобақаларнинг 5 йўналиши бўлиб ўтмоқда. Жиззахдаги "Фориш" полигонида "Дала ошхонаси" ва "Қуролсоз уста" мусобақалари, Самарқанддаги "Сазаган" полигонида "Хавфсиз муҳит", Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида «Йўл патрули» ва Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юртида "Содиқ дўст" мусобақаси ўтказилади.


Ойбек Шукуров.






