1

Фарғонада сохта ДХХ ходими қўлга тушди

ЖИНОЯТ 16.08.2022, 10:38
Фарғонада сохта ДХХ ходими қўлга тушди

Марғилон шаҳридаги умумий ўрта таълим мактабларидан бирининг директор ўринбосари Т.И. (исми шарифи ўзгартирилган) товламачилик йўли билан вилоятдаги туманлардан бирининг халқ таълими бўлими мудири У.Р. дан пул олаётганда ушланди, деб ёзмоқда ЎзА.

Аниқланишича, Т.И. ўзини туман халқ таълими бўлими мудири У.Р. га “ДХХ вилоят бошқармаси масъул ходими” сифатида таништириб, унинг устидан ариза тушганлигини маълум қилган. Бўлим мудири ҳар ойда мактаб директорларидан пул талаб қилиб келаётганлигини, яқинда юқори лавозимга қўйилган аёлдан катта миқдорда пора олганлигини исботловчи аудио ва видео ёзувлар борлигини айтиб, уни жавобгарликдан қутқариб қолиш эвазига 15 миллион сўм талаб қилган. 

ДХХ Фарғона вилояти бошқармаси ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти вилоят бошқармаси ходимлари билан ўтказилган тадбирда Т.И. кўрсатиб ўтилган миқдордаги пулни олаётган вақтида далилий ашё билан қўлга олинди.  

Ҳолат юзасидан Т.И.га нисбатан Жиноят Кодексининг 165-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.  

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1