1

Қаршида фуқаро ўзини ёқиб юборди

ЖАМИЯТ 16.08.2022, 14:16
Қаршида фуқаро ўзини ёқиб юборди

Қарши шаҳрида фуқаро ўзига бензин сепиб ёқиб юборгани ҳақида хабар ижтимоий тармоқларда тарқалди. 

Бош прокуратура Матбуот хизматининг хабар беришича,  ҳозирда ҳолат бўйича Қарши шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

Қайд этилишича, кеча, 15 август куни соат 20:00 атрофида 43 ёшли П.Р. исмли шахс Қарши шаҳар Шайхали шаҳарчи маҳалласида жойлашган терини қайта ишлаб чиқариш хусусий корхонаси олдидаги 40 сотих ер майдонига ишлаш учун борган. 

П.Р. корхонадан анқиб турган бадбўй тери ҳидидан ғазабланиб, баланд овозда бино олдида бақириб, устидан бензин қуйиб ёқиб юборган. Шундан сўнг, атрофда бўлган фуқаролар П.Р.даги оловни ўчирган. 

Бирламчи тиббий маълумотларга кўра, П.Р.нинг танасида 10-15 фоиз куйиш жароҳатлари борлиги қайд этилган. 

Фуқаро П.Р. ишсиз бўлиб, аввал Наркотик сотиш жинояти билан уч марта судланган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1