1

"Рухсатларингиз билан мен ҳам ўз фикримни билдирмоқчиман"

ЖАМИЯТ 16.08.2022, 23:00
"Рухсатларингиз билан мен ҳам ўз фикримни билдирмоқчиман"

Алишер Файз Конститутсияцнинг 63 ва 64-моддаларига киритилаётган ўзгартиришлар ҳақида гапирди.

"Бош қомусимизда аёл ва эркакнинг ихтиёрий розилиги ва тенг ҳуқуқлилиги асосида шаклланиши ҳамда жамият ва давлатнинг ҳимоясида эканлигини мустаҳкамлаб қўйиш лозим деган таклиф инсонни алоҳида эътиборини қаратди",-дейди таниқли санъаткор буни жуда ҳам тўғри деб билишини айтиб.

У юқоридаги таклифни мустаҳкамлаб қўйишни муҳим деб ҳисоблайди.

"Халқ ичида юриб, уларнинг хурсандчилик кунларига гувоҳ бўламиз. Бироқ баъан ҳеч қанча вақт ўтмай туриб бу оилалар ажрашиб кетгани ҳам қулоғимизга чалинади. Натижада уларнинг норасида фарзандлари етим қолаётгани ҳам исонни барибир бу мавзуга бефарқ қолмаслигига сабаб бўлади. Шунинг учун ҳам мана шу қоидалар конституцияда мустаҳкамлаб қўйилиши ниҳоятда муҳим деб ўйлайман. Бу нафақат санъаткор, балки бир оиланинг бошлиғи, шу юрт фарзанди, кимнингдир акаси ёки дўсти сифатида чин юракдан айтилган гаплар",-дейди ўзбек халқининг севимли хонандаси. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1