АсосийJamiyat

Алишер Қодиров: "Қорақалпоғистонда ҳеч қандай репрессия ва босим йўқ"

'Алишер Қодиров: "Қорақалпоғистонда ҳеч қандай репрессия ва босим йўқ"'ning rasmi

Сал аввал, Комиссия Қорақалпоғистондаги воқеалар бўйича навбатдаги текширувини бошлагани, айрим маълумотлар қайта текширилаётгани хабар қилинган эди. Айни пайтда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати  Қорақалпоғистонда ҳеч қандай репрессия ва босим йўқлигини ёзмоқда. Унга кўра, тергов ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда. 

"Ўхшаш мавзуларда суриштирувлар АҚШ, Қозоғистон, Шри-Ланка, Мянма каби давлатларда ҳам узоқ вақт олиб борилган ва айримларида давом этмоқда, бу жуда табиий ва тўғри.  

Қонунни бузган инсон, ер юзини исталган бурчагида тергов қилинади, айби бўлса жазоланади. Айби йўқлар қўйиб юборилади.  

Қорақалпоғистонда мингдан ортиқ инсон айбсиз бўлгани учун эмас, яхши ният намойиши сифатида қўйиб юборилган. Қолган қисм билан тергов якунланмади.  

Провокация қилманг, суриштирувга халақит берманг.  

Комиссия фаолиятини TWITTERда @independentuzb манзилида кузатиб боринг", - деб ёзади ЎзЛиДеп раиси

Бошқа янгиликлар