1

Ўзбекистон раҳбари Муҳаммад (с.а.в.) дафн этилган Равзаи Муборакни зиёрат қилди (фото+видео)

ЖАМИЯТ 17.08.2022, 21:56
Ўзбекистон раҳбари Муҳаммад (с.а.в.) дафн этилган Равзаи Муборакни зиёрат қилди (фото+видео)

Шавкат Мирзиёев бугунги давлат ташрифининг биринчи манзили муқаддас Мадина шаҳрига келди. У Масжидун Набавийни зиёрат қилди.

Давлат раҳбари у ерда икки ракат намоз ўқиди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди.

Президент “Ҳужраи саодат”га тавозе билан кириб, пайғамбар Муҳаммад (с.а.в.)га саломлар ва саловатлар айтган. Ўзбек халқига тинчлик ва фаровонлик тилаб дуо қилинган.

Шунингдек, Муҳаммад (с.а.в.) сийратлари ва Ислом цивилизацияси музейи билан ҳам танишган. 

Шундан сўнг Жидда шаҳрига жўнаб кетилган.

Эслатиб ўтамиз, ташриф давом этмоқда.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1