АсосийЖамият

Тошкентда "Nexia" бетон тўсиққа урилиши оқибатида бир киши ҳалок бўлди

Тошкент шаҳрининг Миробод туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида бир киши...

'Тошкентда "Nexia" бетон тўсиққа урилиши оқибатида бир киши ҳалок бўлди'ning rasmi

Тошкент шаҳрининг Миробод туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида бир киши ҳалок бўлди, деб хабар беради пойтахт ИИББ матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, 17 август куни тахминан соат 02:40 ларда Миробод тумани, Кичик халқа автомобиль йўли кўчасида 20 ёшли ҳайдовчи С.А. «Nexia» русумли автомашинада ҳаракатланиб, бошқарувни йўқотган ва йўлни ажратиб турувчи бетон тўсиққа урилган.

ЙТҲ оқибатида автомашина ҳайдовчиси тан жароҳатлари олиб шифохонага ётқизилган, бироқ машина ичидан бўлган 23 ёшли йўловчи Э.Р. олган тан жароҳатлари билан шифохонага олиб борилаётган вақтда вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонида Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар