Жорий йилнинг 17 август ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 243623 (+18) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 1 нафари Қашқадарё вилоятида,
- 2 нафари Наманган вилоятида,
- 2 нафари Хоразм вилоятида,
- 3 нафари Тошкент вилоятида,
- 8 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
- Қорақалпоғистон Республикасида 9 нафар,
- Бухоро вилоятида 12 нафар,
- Жиззах вилоятида 3 нафар,
- Қашқадарё вилоятида 4 нафар,
- Навоий вилоятида 3 нафар,
- Наманган вилоятида 4 нафар,
- Фарғона вилоятида 3 нафар,
- Хоразм вилоятида 6 нафар,
- Тошкент вилоятида 5 нафар,
- Тошкент шаҳрида 14 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 241331 (+63) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.






