АсосийSalomatlik

Кучли магнит бўрони кузатилганда қандай тавсияларга амал қилиш керак?

'Кучли магнит бўрони кузатилганда қандай тавсияларга амал қилиш керак?'ning rasmi

Бугун кун давомида G3 ва G4 даражага эга 5-6 баллик магнит бўронлари бўлиши прогноз қилингани ҳақида хабар берган эдик. 

Ушбу табиат ҳодисаси алоқа, электр тармоқлари, навигация тизими билан бирга, инсон саломатлигига ҳам салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Соғлиқни сақлаш вазирлиги бундай вазиятда қандай тавсияларга амал қилиш кераклигини маълум қилди.

Бундан сурункали хасталикларга чалинган, ўрта ва катта ёшли инсонлар, айниқса, юрак ишемик касаллиги билан оғриган ёки миокард инфаркт, инсультни бошдан ўтказган беморлар кўпроқ азият чекади.  

️Чунки қуёш чақнашлари туфайли ҳосил бўлган магнит майдони гипертоникларда қон босими ошиши, гипотоникларда эса аксинча, қон босими пасайишига сабаб бўлади.  

Бундан ташқари, бош оғриғи, ҳолсизлик, қолаверса, турли аллергик реакциялар кузатилиши эҳтимоли мавжуд.  

Шу боис  бундай об-ҳаво шароитида сурункали касалликларга чалинганлар, кекса ёшли инсонлар ва ҳомиладор аёллардан қуйидаги тавсияларга амал қилишларини сўраймиз:

Магнит бўрони пайтида жисмоний фаоллик, жумладан зўриқтирувчи ишлар ва машғулотларни чеклаш мақсадга мувофиқ.

Аввало, овқатланиш рационига алоҳида эътибор қаратиш ва кўпроқ суюқлик ичиш лозим.  

Шўр таомлар истеъмолини чеклаш керак. Чунки туз организмда сув миқдорини камайтириб, қон босими ошишига сабаб бўлади.

Серсув мева-сабзавотлар, калий ва С витаминига бой маҳсулотлар ҳам саломатлик учун жуда фойдали.  

Магнит бўрони кузатиладиган кунларда спиртли ичимликлардан бутунлай воз кечиш шарт.  

Юрак хуружи ва инсультни бошдан кечирганлар маълум муддат машина ҳайдамаганлари маъқул.

Бундай шароитда саёҳат қилишни кечиктириб туриш ҳам фойдадан холи бўлмайди.

Сурункали касалликларга чалинганлар эса ўзлари билан шифокорлар томонидан буюрилган дори-дармонларни олиб юришлари ҳамда қон босимини тез-тез назорат қилиб туришлари лозим.

    Бошқа янгиликлар