АсосийЖамият

Жаҳонгир Ортиқхўжаев Сергелида 13 соат давомида фуқароларни қабул қилди

17 август куни Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Сергели тумани ҳокимлигида фуқаро...

'Жаҳонгир Ортиқхўжаев Сергелида 13 соат давомида фуқароларни қабул қилди'ning rasmi

17 август куни Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Сергели тумани ҳокимлигида фуқаролар қабулини ўтказди.  Бу ҳақда шҳар ҳокимлик Матбуот хизмати хабар берди.

Қабул соат 11:00 да бошланиб, 18 август 00:00 га қадар давом этди. Жами 13 соат давом этди.

Қабулда ижтимоий соҳа, тадбиркорлик, қурилиш, ободонлаштириш, коммунал соҳа, инфратузилмани яхшилаш, моддий ёрдам ва бошқа қатор масалаларидаги мурожаатлар кўриб чиқилган.

Муаммоларнинг аксарияти жойида атрофлича муҳокама қилиниб, ҳал этилди. Вақт ва ўрганиш талаб этиладиганлари бўйича масъуллар бириктирилиб, тегишли бошқарма ва идоралар мутасаддиларига топшириқлар берилган.

 

    Бошқа янгиликлар