АсосийJamiyat

Эртага Ўзбекистон бўйлаб кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берилди

'Эртага Ўзбекистон бўйлаб кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берилди'ning rasmi

"Ўзгидромет" маркази эртага – 19 август куни Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди. 

Унга кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади, 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 17-19°, кундузи 32-34° бўлади.

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН, ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ

Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20°, кундузи 30-35° бўлади.  

БУХОРО, НАВОИЙ ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилади. Айрим жойларда шамол кучайиши 24-27 м/с га етиши мумкин. Ҳарорат кечаси 18-23°, кундузи 31-36° бўлади.  

ТОШКЕНТ, САМАРҚАНД, ЖИЗЗАХ СИРДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилади. Самарқанд, Жиззах вилоятларида шамол кучайиши 24-27 м/с га етиши мумкин. Ҳарорат кечаси 16-21°, кундузи 30-35° бўлади.  

ҚАШҚАДАРЁ, СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилади. Қашқадарё вилоятида шамол кучайиши 24-27 м/с га етиши мумкин. Ҳарорат кечаси 17-22°, кундузи 33-38° бўлади.  

АНДИЖОН, НАМАНГАН, ФАРҒОНА ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилади. Фарғона ва Наманган вилоятларида шамол кучайиши 24-27 м/с га етиши мумкин. Ҳарорат кечаси 17-22°, кундузи 30-35° бўлади.  

РЕСПУБЛИКАНИНГ ТОҒ ОЛДИ ВА ТОҒЛИ ҲУДУДЛАРИ

Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12-17°, кундузи 20-25° бўлади.

    Бошқа янгиликлар