АОКАда ўтказилган брифингда IT Park матбуот котиби Жамила Халибаева IT-экспортининг 2022 йил 1-ярим йиллиги сарҳисоби бўйича маълумот берди.
IT-Парк Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан 2019 йилда ташкил этилган.
Жорий йилнинг 24 июль куни IT Парк 3 ёшга тўлиб, ушбу давр мобайнида кичик ташкилотдан Марказий Осиёдаги энг йирик IT хабардан бирига айланди.
Бугунги кунда IT Парк стартап экотизимини ривожлантириш, маҳаллий IT-компаниялар сонини ошириш, ёшларни ахборот технологиялари соҳасига кенг жалб қилиш ва IT-таълим инфратузилмасини янада яхшилаш йўналишларида самарали фаолият юритиб келмоқда.
Эътиборимизни рақамларга қаратадиган бўлсак, 2022 йилнинг биринчи ярим йиллиги якунларига кўра, IT Парк резидентлари сони 747 та компанияни ташкил этиб, ушбу кўрсатгич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 155 фоизга ўсди.
Қувонарлиси, ҳудудларда ҳам ахборот технологиялари соҳасидаги ташкилотлар сони ортиб бормоқда. Мисол учун, айтиб ўтилган 747 та компаниядан 157 таси вилоятларда рўйхатдан ўтган.
Шу билан бирга, экспортинг 88 фоизи АҚШ, қолгани эса Буюк Британия, Германия, Мустақил Давлатлар Ҳамжамияти (МДҲ) ва Бирлашган Араб Амирликларига (БАА) тўғри келади.
2022 йилнинг охирига қадар експорт ҳажмини 100 миллион долларга етказиш режалаштирилган..
Бажарилган хизматларнинг умумий ҳажми – 2,3 триллион сўмни ташкил этди. Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан мазкур кўрсатгич 235 % ошди.
Жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида IT Парк резидентлари фаолият йўналишлари бўйича қуйидагича тақсимланди:
Бироқ, резидентлар бир қатор келишувларга амал қилиши лозим. Акс ҳолда, резидентлик мақоми бекор қилиниб, тақдим этилган солиқ ва бошқа имтиёзлар ундирилиб олинади.
Бундан ташқари, тақдим этилаётган имтиёзлар натижасида IT Парк резидентлари қўшимча иш ўринларини яратиб, мамлакатимизда IT-мутахассислар сонини кўпайтирмоқда.
Шундай қилиб, жорий йилнинг 2-чораги якунида резидент компанияларда 12 500 нафар ходим иш билан таъминланди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан қўшимча иш ўринлари сонини 167 фоизга оширди.






