АсосийJamiyat

Тошкент – Боку – Тошкент авиақатновлари учун багаж меъёри оширилди

'Тошкент – Боку – Тошкент авиақатновлари учун багаж меъёри оширилди'ning rasmi

2022 йил 15 октябргача Тошкент – Боку – Тошкент йўналиши бўйича авиачипталарни харид қилишда амалдаги жадвал бўйича авиақатновлар учун юк ташиш меъёри оширилади. Бу ҳақда Uzbekistan Airways матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Маълум қилинишича, йўловчиларга янада қулайлик яратиш мақсадида фақат эконом-класс учун багаж миқдори ҳеч қандай қўшимча тўловсиз оширилади.

Гуруҳ бўлиб олинган тарифда, шунингдек, бизнес-класс тарифларида юк ташиш меъёрлари ўзгаришсиз қолмоқда.

    Бошқа янгиликлар