“ Бу фильм жуда-жуда узоқ кутилган”. “Барон 2.Соғинч” фильмига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди

МАДАНИЯТ 18.08.2022, 18:47
“ Бу фильм жуда-жуда узоқ кутилган”. “Барон 2.Соғинч” фильмига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди

18 август куни “Киночилар уйи”да “Барон 2.Соғинч” фильмига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда кинофестиваль ташкилотчилари, хусусан, Кинематография агентлиги раҳбарияти, фильмнинг продюсери ва суратга олиш гуруҳи, бошроль ижрочилари, шунингдек, ОАВ вакиллари, блогерлар, Ўзбекистоннинг таниқли маданият васанъат намояндалари иштирок этишди.

Суратга олиш ишлари Ўзбекистон, Россия ваТуркияда олиб борилган. Ўзбекистон киноамалиётида биринчи марта лента рақамли ва уйкинотеатрлари учун юқори аниқликдаги тасвирларнитақдим этувчи ўта юқори 4К резолюцияда суратга олинди.

Фильм нафақат ўзбекистонликлар, балки четэлликларни ҳам ҳурматига сазовор бўлган актёрФарҳод Маҳмудов ролини моҳирона гавдалантирганўзбек разведкачиси мисолида, махсус хизматларвакиллари миссиясининг мураккаблиги ҳақида ҳикоя қилади. Актёр "Бригада", "Ўзга сайёраликлар", "Омонат", "Ҳаёт синдроми" ва бошқа фильмлардасуратга тушган.

– Муҳтарам Президентимиз таъкидлаганидек, Янги Ўзбекистонда маданият ва санъат соҳасида яқин ва узоқ хорижий давлатлар билан самаралиҳамкорликни йўлга қўйишга катта эътиборқаратилмоқда. Шу нуқтаи назардан ҳам “Барон 2: Соғинч” кинокартинаси алоҳода эътиборгаэга.“Барон 2. Соғинч” – Янги Ўзбекистонда ҳамкорликда суратга олинган илк фильмларимиздан бири. Яширмайман, бу фильм жуда-жуда узоқ кутилган. Уни яратиш йўлида режиссёр Рустам Сагдиев баъзи қийинчиликларга дуч келди, шу сабаблибиз иккинчи продюсер излашга мажбур бўлдик. Биз Иван Арxипов ва унинг “Инферно” продюсерлик марказидан жуда миннатдормиз, улар юқори иштиёқбилан лойиҳани ишлаб чиқариш ва сармоя киритишда ҳамкорлик қилдилар. Янги ғоялар пайдо бўлди, скриптсезиларли даражада кенгайди. Яна бир ижобийтомони шундаки, фильм 5 та давлатдан энг таниқлиактёрларни тўплаган. Биз учун бу ҳам муҳим, чункияқинлашиб келаётган ХIV Тошкент халқаро кино фестивали доирасида биз дунёнинг кўплабдавлатлари билан ҳамкорлик қилишнирежалаштирганмиз. Янги қўшма кино лойиҳаларни яратиш бўйича меморандумлар имзоланади. Қайсидир маънода “Барон 2. Соғинч” фильми кўптомонлама халқаро ҳамкорликнинг бошланиш рамзи ҳисобланади. Биринчи қисмдан фарқли ўлароқ, "Барон-2" бугун, 18 август куни Россиякинотеатрларида намойиш этилади. Бу эса Янги Ўзбекистон киноси тарихида илк бор маҳаллий кинолойиҳа хорижий прокатдан тушган фойдадан ўзулушини олиши мумкинлигини англатади”, — деяизоҳ берди Ўзбекистон Кинематография агентлигиБош директори Фирдавс Абдухолиқов.

“Аминманки, бундай фильмлар биз учун жуда аҳамиятли. Уларни яратиш ва оммага етказишкерак. Ушбу фильм глобал ёвузлик – терроризмга қарши курашнинг ўта муҳим мавзусига бағишланган. Фильм кўпчиликнинг кўзини очишига ва балки кимнингдир ҳаётини сақлаб қолишига ишонаман. Ижодий масалалардаги баъзи фарқларга қарамай,оддий сўз билан айтганда, мен бу ишдан шунчаки завқландим! Рустам Сагдиев ва профессионал жамоабилан ишлаганимдан жуда мамнунман. Фильмни ишлаб чиқаришда ёрдам берган барчагаминнатдорчилик билдирмоқчиман. Ўзбекистон Кинематография агентлигига алоҳида миннатдорчилик билдираман. Агентлик раҳбарияти илк кунларданоқ фильм катта саҳналарга чиқишиучун қаттиқ ҳаракат қилди. Фильм нафақат Россия, Ўзбекистон, Тожикистон кинотеатрларида, балки бутун дунёда намойиш этилади,” - дейди фильмпродюсери Иван Архипов.

Матбуот анжуманидан сўнг барча йиғилганлар“Барон 2: Соғинч” фильмининг ёпиқ премьерасини томоша қилишади. Кинорежиссёр Рустам Сагдиeв, кинопродюсер Иван Архипов, бош роль ижрочилариФарҳод Маҳмудов ва Дилноза Кубаева дўстонамуҳитда премьера бўйича саволларга жавоб беришди.

-“Барон 2” да суратга тушиш мен учун ажойиб тажриба бўлди. Қаҳрамоним образи менга жуда яқин, қизиқарли ва у томошабинлар қалбида акс-садо берадиган образ эканлигини айта оламан. Фильмнинг биринчи қисми томошабинга ёққанини инобатга олиб, давоми ҳам бундан кам бўлмаган қизиқиш уйғотишига ишонаман. Суратга олиш гуруҳининг профессионаллигини алоҳида таъкидлаб, Кинематография агентлигига ёрдам ва қўллаб-қувватлагани учун миннатдорчилик билдирмоқчиман. Агентликнинг амалий ёрдами бўлмaганида фильм юқори савияда катта экранларга чиқарилмаган бўлар эди, деб ўйлайман. Шунингдек, бугунги кунда мамлакатларимиз фаол ҳамкорлик қилиб, қўшма лойиҳалар ишлаб чиқараётганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга чуқур миннатдорчилик билдирмоқчиман”, - деди бош роль ижрочиси, актёр Фарҳод Маҳмудов.

Бугун мамлакатимизда шундай жиддий ва кенгкўламли ўзгаришлар амалга оширилаётганидан жудахурсандман. “Барон 2” кинофильми ко-продукцияформатида яратилган бўлиб, бу Кинематографияагентлиги раҳбарияти томонидан жуда муҳимқадамдир. Россиялик ҳамкорлар билан имзоланганшартномага кўра, картина иккита мақомга эга бўлади - тўлиқ метражли фильм ва сериал мақоми. Бу эса турли соҳаларда биз учун каттаистиқболларни очади”, - дея фикр билдирди фильмрежиссёри Рустам Сагдиев.

Эслатиб ўтамиз, “Ипак йўли дурдонаси” XIVТошкент халқаро кинофестивали доирасида Рустам Сагдиев, Иван Архипов, Виктория Толстоганова, ИгорЛифанов, Фарҳод Маҳмудов, Виктор Вержбитскийлар иштирокидаги фильмнинг ижодий жамоаси қизил йўлакдан ўтгандан сўнг, фильм катта экранларда намойиш этилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1