Фарғонада халқаро ёшлар форуми иштирокчилар учун ўз эшикларини очди.

Маълум қилинишича, “Янги Ўзбекистоннинг бахтли ёшлари” шиори остидаги “Бирлашсак, катта кучмиз” халқаро ёшлар форуми иштирокчилари Марғилон шаҳрига етиб келишди.

"Иссиқлик электр станциялари" акциядорлик жамияти darakchi.uz' га бу ҳақда хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, тадбир акциядорлик жамияти ва Энергетика вазирлиги томонидан Ўзбекистон энергетика, нефть-газ ва геология ходимлари касаба уюшмалари Республика кенгаши ҳамда Фарғона вилоят ҳокимлиги билан ҳамкорликда ташкиллаштирилган.








