АсосийЖамият

Президентнинг Саудия Арабистонига давлат ташрифи якунланди

Мамлакатимиз раҳбари 17 август куни Валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан музо...

'Президентнинг Саудия Арабистонига давлат ташрифи якунланди'ning rasmi

Мамлакатимиз раҳбари 17 август куни Валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан музокара ўтказди. Унинг натижалари бўйича Ўзбекистон Республикаси билан Подшоҳлик ўртасида кенг қамровли шериклик муносабатларини янада кенгайтириш тўғрисида Қўшма баёнот, шунингдек, энергетика, божхона, фуқаро авиацияси, туризм, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш, меҳнат муносабатлари соҳаларида 15 та ҳужжат қабул қилинди.

18 август куни Ислом ҳамкорлик ташкилоти ҳамда Ислом тараққиёт банки раҳбарлари, саудиялик ишбилармонлар билан учрашувлар ўтказилди.

Макка ва Мадина шаҳарлари зиёрати ҳам ташрифнинг алоҳида эътиборли воқеаси бўлди.

Президент Шавкат Мирзиёев 19 августга ўтар кечаси Жиддадан Тошкентга жўнаб кетди.

    Бошқа янгиликлар