АсосийJamiyat

6 кишининг ўлимига сабаб бўлган автобусдаги портлаш бўйича жиноят иши очилди

'6 кишининг ўлимига сабаб бўлган автобусдаги портлаш бўйича жиноят иши очилди'ning rasmi

Сал аввал Сирдарёда "Isuzu" автобуси портлаши оқибатида 6 киши вафот этгани,15 киши эса турли даражадаги тан жароҳати олгани хабар берган эдик. 

Ҳозирда ҳолат юзасидан Сирдарёда автомактабга тегишли автобусда газ баллони портлагани бўйича жиноят иши очилди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

Оқолтин туманида Исузу русумли автобусга ўрнатилган газ баллони портлаши оқибатида 6 нафар одам ҳалок бўлганлиги 15 нафари эса тан жароҳати олганлиги ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг 262-моддаси (Транспортни таъмирлаш ёки уни фойдаланишга чиқариш қоидаларини бузиш) 3-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар