АсосийЖамият

V Ислом бирдамлиги ўйинлари ғолибларини кутиб олиш учун Тошкентдаги бир нечта кўча маълум муддатга ёпилади

19 август куни Конья шаҳрида (Туркия) бўлиб ўтган V Ислом бирдамлиги ўйинларида иштирок эт...

'V Ислом бирдамлиги ўйинлари ғолибларини кутиб олиш учун Тошкентдаги бир нечта кўча маълум муддатга ёпилади'ning rasmi

19 август куни Конья шаҳрида (Туркия) бўлиб ўтган V Ислом бирдамлиги ўйинларида иштирок этган Ўзбекистон делегациясини кутиб олиш мақсадида соат 18:00 дан 23:00 гача бўлган вақтда пойтахтимизнинг бир неча кўчалари автомобиллар ҳаракати учун ёпилади. Жумладан: 

— Тошкент халқаро аэрапортидан Қумариқ ва Содиқжон Толипов кўчалари бўйлаб Нукус кўчасигача;

— Нукус кўчасидан унинг Ойбек кўчаси билан кесишмасигача;

— Ойбек ва Афросиёб кўчаларидан Афросиёб кўчасининг Шароф Рашидов кўчаси билан кесишмасигача;

— Шароф Рашидов кўчаси бўйлаб унинг Навоий шоҳ кўчаси билан кесишмасигача;

—Навоий шоҳ кўчаси бўйлаб унинг Амир Темур шоҳ кўчаси билан  кесишмасигача;

— Амир Темур шоҳ кўчаси бўйлаб унинг Ислом Каримов кўчаси билан кесишмасигача;

— Ислом Каримов кўчаси бўйлаб унинг Ботир Зокиров кўчаси билан кесишмасигача;

— Ботир Зокиров кўчасидан Пахтакор кўчаси 79-уйгача.


 

Ҳайдовчилардан вақтинча айланма йўллардан фойдаланишларини ва ноқулайликлар учун узр сўраймиз.


 

🎥 YouTube     🌏 Telegram     🌐  Web-site

    Бошқа янгиликлар