АсосийСПОРТ

V Ислом бирдамлиги ўйинлари иштирокчилари Тошкент халқаро аэропортида кутиб олинди (фото)

Сал аввал Туркиянинг Коня шаҳрида V Ислом бирдамлик ўйинлари ўз ниҳоясига етганди. Хусусан...

'V Ислом бирдамлиги ўйинлари иштирокчилари Тошкент халқаро аэропортида кутиб олинди (фото)'ning rasmi

Сал аввал Туркиянинг Коня шаҳрида V Ислом бирдамлик ўйинлари ўз ниҳоясига етганди. Хусусан, мусобақанинг якуний натижаларига кўра Ўзбекистон делегацияси умумжамоа ҳисобида 2-ўринни эгаллагани ҳақида хабар бергандик.

Айни дамда darakchi.uz' мухбири Ойбек Шукуровнинг маълумот беришича, ўйинлар иштирокчилари Тошкент халқаро аэропортида тантанали равишда кутиб олинди.

Давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов мазкур тадбирда нутқ сўзлаб, Шавкат Мирзиёевнинг ғолиб спортчиларга табригини ўқиб эшиттирди.

Эслатиб ўтамиз, тақдирлаш маросими Ўзбекистон Миллий Олимпия Қўмитасида бўлиб ўтади.

Мавзуга доир:

V Ислом бирдамлиги ўйинлари ғолиблари қандай мукофот олиши маълум қилинди

    Бошқа янгиликлар