АсосийСИËСАТ

ШҲТ форуми доирасида илк бор тадбиркор аёллар бир нуқтада жам бўлди

Бугун, 19 август куни Тошкент шаҳрида ўтказилган ШҲТнинг навбатдаги Хотин-қизлар форуми до...

'ШҲТ форуми доирасида илк бор тадбиркор аёллар бир нуқтада жам бўлди'ning rasmi

Бугун, 19 август куни Тошкент шаҳрида ўтказилган ШҲТнинг навбатдаги Хотин-қизлар форуми доирасида тадбиркор аёлларнинг B2B учрашувлари ташкил этилди.

photo_2022-08-19_22-00-16.jpg

Унда ШҲТга аъзо давлатлардан жами 100 нафардан зиёд тадбиркор хотин-қизлар иштирок этди, дея хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ахборот хизмати.

Қайд этилишича, форум доирасида илк бор ташкил этилган янги форматдаги амалий мулоқот ШҲТга аъзо мамлакатлар тадбиркор аёлларига ўз бизнеслари кўламини янада кенгайтириш, янги хорижий ҳамкорларни топишга, тадбиркорлик соҳасида ўзаро тажриба алмашиб, янги кўникмаларни ўзлаштиришида муҳим платформа бўлди.

photo_2022-08-19_22-00-19.jpg

"Албатта, бу каби бизнес муҳокамалар нафақат тадбиркорлик субъектларига, балки давлат ва жамият ижтимоий-иқтисодий ҳаётига, аҳоли бандлигини таъминлашга, экспорт ҳажмини ортишига ҳамда янги инвестицияларни жалб этишга хизмат қилади",-дейилади хабарда.

Маълумот ўрнида, B2B учрашувлари натижасида 35 та экспорт ва импорт шартномалари тузилган. Уларнинг қиймати 100 млн долларни ташкил этди. Шу билан бирга 35 млн долларлик меморандум имзоланган.

photo_2022-08-19_22-00-23.jpg

    Бошқа янгиликлар