Бугун, 19 август куни маҳаллий вақт билан соат 15:48 да самолёт Урганч халқаро аэропортидан Миланга учди, дея хабар берди “Uzbekistan Airports”.
Қайд этилишича, 227 нафар йўловчиси бўлган "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпаниясининг Boeing-767 самолёти Милан-Малпенса аэропортига етиб борди.
"Урганчдан Миланга мунтазам рейслар жума кунлари амалга оширилади. Шанба кунлари эса Миландан Тошкентга қайтиш рейслари режалаштирилган",-дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Милан ва Тошкент ўртасидаги авиақатновлар илк бор 2007 йилда бошланган ва 2019 йига келиб пандемия сабабли тўхтатилган эди. Бугун илк бор Урганчдан мунтазам рейс амалга оширилди.






