Маълумки, 2022 йил 8 август куни 2022-2023-ўқув йили учун Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовларибошланган эди.
Бугун барча ҳудудларда тест синовлари якунланди. Бу ҳақда ДТМ хабар бермоқда.
Бунда жараёнлар:
12 август куни — Фарғона вилоятинингСўх туманида;
17 август куни — Самарқанд вилоятида;
19 август куни — Бухоро, Жиззах,Қашқадарё, Навоий, Наманган, Сурхондарёва Хоразм вилоятларида;
20 август куни — ҚорақалпоғистонРеспубликаси, Андижон, Сирдарё ва Фарғона вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида ўз якунига етди.
Давлат тест маркази тест синовларини ташкил этиш ва ўтказишда иштирок этган барча ташкилотларга ва ходимларга ўз миннатдорчилигини билдирмоқда.






