АсосийJamiyat

Президент Самарқандга боради

'Президент Самарқандга боради'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёев шу ҳафта Самарқандга ташриф буюради. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов ҳафталик анъанавий брифингда маълум қилди. 

Қайд этилишича, бошланган ҳафтада президентнинг иш жадвали жуда тиғиз.

Жумладан, бугун, 22 август куни давлат раҳбари тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказади. Шунингдек, АҚШ Конгресси аъзолари Трент Келли ва Дерин Лахудни қабул қилиш режалаштирилган.

Шунингдек, ҳафта давомида ҳудудларда амалга оширилаётган қурилиш ишлари, ижтимоий-иқтисодий лойиҳалар билан танишиш мақсадида президентнинг Самарқанд вилоятига бориши кутилмоқда.

Бундан ташқари, давлат раҳбари ҳафта давомида мамлакат иқтисодий ва ижтимоий ривожига бағишланган қатор йиғилиш ва муҳокамаларни ўтказади.

    Бошқа янгиликлар