АсосийDunyo

Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президентига ҳамдардлик билдирди

'Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президентига ҳамдардлик билдирди'ning rasmi

Россия Федерациясининг Ульяновск вилояти ҳудудида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Қирғизистон фуқаролари вафот этган эди. 

 

Ушбу аянчли автоҳалокат муносабати билан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистон Президенти Садир Жапаровга ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг Матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

Қардош Қирғизистон халқига чуқур таъзия изҳор этиб, давлатимиз раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига самимий ҳамдардлик сўзларини етказишни сўраган, жабрланганлар шифо топишини тилаган.  

    Бошқа янгиликлар