Покистоннинг собиқ бош вазири Имрон Хонга қарши терроризмга қарши қонун бўйича айблади.
Бунга Хоннинг шанба куни Исломободдаги чиқиши сабаб бўлган.
Апрель ойида ҳокимиятдан четлаштирилгач, жаноб Хон ҳукумат ва мамлакат армиясини ашаддий танқид қилиб келади.
Расмийлар жаноб Хонни давлат амалдорларига таҳдид қилганликда айблаб, мамлакатнинг терроризмга қарши қонунини бузганликда айблайди.
Тергов хабарлари тарқалгач, собиқ бош вазирнинг юзлаб тарафдорлари унинг Исломободдаги уйи олдида тўпланишди. Жаноб Хоннинг партияси байроқларига ўралган улар унинг тепаликдаги Бани-Гала дарвозаси олдида қароргоҳ қуришди ва собиқ раҳбарни қўллаб-қувватлаб, қўшиқ айтишди.
Унинг уйда эканлиги номаълум. Шуниси аёнки, жаноб Хоннинг сиёсий иттифоқчилари ағдарилган раҳбарни ҳибсга олиш "қизил чизиқ"ни кесиб ўтиш бўлишидан огоҳлантиришган.
"Агар Имрон Хон ҳибсга олинса... Биз Исломободни эгаллаб оламиз", – деб ёзган твиттерда жаноб Хон кабинетидаги собиқ вазир Али Амин Гандапур.
Қайд этиилишича, Исломобод Олий суди уч кунлик ҳимоя гаровини маъқуллаган, аммо уни терроризмга қарши судга йўналтирган.






