1

“Мерос” фильми Покистонда ўтказиладиган кинофестивалда иштирок этади

МАДАНИЯТ 23.08.2022, 08:57
“Мерос” фильми Покистонда ўтказиладиган кинофестивалда иштирок этади

Кинематография агентлиги буюртмасигабиноан суратга олинган “Мерос” фильми яна бир Халқаро кинофестивалда иштирок этадиган бўлди. Унга кўра, мазкур фильм жорий йилнинг 9-13 сентябр кунлари Покистонда ўтказиладиган “Gandhra Independent Film Festival” (GIFF) халқаро кинофестивалида қатнашади.

Маълумот учун, GIFF Покистоннинг биринчи рақамли кинофестивали бўлиб, бир неча йиллардан буён ўтказиб келинади ҳамда дунё бўйлаб қатор тўлиқ ва қисқа метражли фильмлар қабул қилиниб, турли номинациялар бўйича тақдирланади.

“Мерос” фильми қозоқ ва ўзбек халқларининг эътиқод бирлиги, анъаналари ва кўп асрлик дўстлиги ҳақидаҳикоя қилади. Сценарий муаллифи варежиссёр Ҳилол Насимов, постановкачиоператор Ҳусан Алиев.

Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, фильм жорий йилнинг май ойида Россияда бўлиб ўтган “Золотой Витяз” кинофорумида “Қозоқ ва ўзбек халқлари ўртасидаги анъана ва муносабатларнинг умумийлиги мавзусини очиб бергани учун” махсус диплом билан тақдирланган. Шу билан бирга июль ойида Ҳиндистонда ўтказилган “Олтин тулпор”(“Golden Horse Film Festival”) Халқаро кинофестивалида “Энг яхши хорижий фильм” ва “Энг яхши режиссёрлик иши” номинациялари бўйича ғолиб бўлган эди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1