АсосийJamiyat

Қашқадарё вилояти ва Тошкент шаҳрида ер майдонларини олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

'Қашқадарё вилояти ва Тошкент шаҳрида ер майдонларини олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ИИВнинг Қашқадарё вилояти бошқармалари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда, Қашқадарё вилояти ва Тошкент шаҳрида ер майдонларини олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

“K-K.” МЧЖ раҳбари У.М. ва бошқалар “F.B.” МЧЖга қарашли 3 гектар ер майдонини танишлари орқали ҳокимият захирасига қайтариб, кейинчалик 10 нафар фуқарога 30 сотихдан деҳқон хўжалиги учун олиб бериш эвазига фуқаро Ж.А.дан 15 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Шу каби, Департамент ҳамда ДХХнинг Тошкент шаҳар бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Х.А. фуқаро А.нинг ишончига кириб, унга юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида Хоразм вилояти, Гурлан тумани “Олға” қишлоғида бўш турган 1,17 гектар ер майдонини онлайн аукцион орқали олиб бериш эвазига 22 500 АҚШ долларини қўлга киритиб, яна 8 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар