Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманидаги Чортоқ маҳалласи ҳудудига ўрнатилган видеокамера объективига чиқинди ташлаш билан боғлиқ бир ҳолат муҳрланиб қолди.
Давалат Экология Қўмитаси ҳолат акс этган видеони эълон қилди.
Унда Chevrolet Cobalt ' русумли автотранспорт воситасидан турли хил маиший чиқиндиларни белгиланмаган жойга улоқтириб кетилгани акс этади.
"Ушбу ҳолат юзасидан давлат инспекторларининг тезкорлик билан олиб борган саъй-ҳаракатлари натижасида ҳайдовчининг шахсига аниқлик киритилди ва фуқаро Х.А га нисбатан қонунда белгиланган тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилиб, жарима қўлланилди",-демоқда қўмита.
Шунингдек, ҳолат такрорланмаслиги, атроф-муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш ҳамда чиқиндиларни фақатгина белгиланган жойларгагина ташлаш юзасидан тушунтириш берилган.






