АсосийJamiyat

Депутатлар Сенат қарорига қўшилишмади

'Депутатлар Сенат қарорига қўшилишмади'ning rasmi

Қонунчилик палатаси томонидан 2022 йил 21 июнда қабул қилинган ва 2022 йил 4 августда Сенат томонидан рад этилган "Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексига ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги қонун лойиҳасини Қонунчилик палатасида қайта кўриб чиқишдан олиб ташлаб, Вазирлар Маҳкамасига юбориш ҳақидаги масалани депутатларнинг кўпчилиги қўллаб-қувватламади. Бу ҳақда депутат Расул Кушербаев хабар берди. 

Маълум қилинишича, депутатлар Сенат рад этган ушбу қонун лойиҳаси жамият учун муҳим ва амалиётда одамларни ортиқча сарсон бўлишини олдини олади, деб ҳисоблашмоқда.

Бир қатор депутатлар ваколатдан фойдаланиб қонун лойиҳасини қайта қабул қилиб тўғридан-тўғри Президентга имзога юбориш зарурлигини билдиришмоқда.

Шу кунгача депутатлар бу ваколатдан фойдаланишмаган.

Қонун лойиҳасида:

➖ ФҲДЁ органи томонидан никоҳ тузишга бир ойда рухсат берувчи қоидани чиқариб ташлаш;

➖ эллик ёшдан ошган никоҳланувчи шахслар ёки ўртада боласи бўлган никоҳланувчи шахслар учун, шунингдек, ҳомиладор аёл ва унинг туғилажак боласини ўз боласи деб тан олувчи шахс учун тиббий кўрикдан ўтиш ихтиёрий эканлигини белгилаш кўзда тутилган.

“Бизнингча лойиҳадаги таклифлар ҳаётий ва зарур аҳамиятга эга”, - дейди Кушербаев

    Бошқа янгиликлар