1

Британиялик олимлар маймунчечакка қарши дорини одамларда синаб кўришни бошлади

САЛОМАТЛИК 24.08.2022, 15:00
Британиялик олимлар маймунчечакка қарши дорини одамларда синаб кўришни бошлади

Оксфорд университети олимлари Platinum деб номланган тадқиқот доирасида дастлаб оддий чечакни даволаш учун ишлаб чиқилган, бироқ маймунчечакка қарши самарали бўлиши мумкин бўлган “Тековиримат” препаратининг одамларда илк синовини бошлайди.

Чечакни даволаш учун ишлаб чиқилган вакцина маймунчечак билан касалланиш хавфини камайтириши мумкин бўлса-да, ҳозирда аллақачон касал бўлганларнинг тикланишини тезлаштирадиган, исботланган терапевтик воситалар мавжуд эмас. Platinum тадқиқоти дастлаб чечакни даволаш учун ишлаб чиқилган вирусга қарши дори “Тековиримат”нинг самарадорлиги ва хавфсизлигини текширади.

Tpoxx номи билан ҳам танилган “Тековиримат” вируснинг зарарланган ҳужайралардан чиқишига тўсқинлик қилади ва танага тарқалишини тўхтатади.

Жониворларда амалга оширилган дастлабки тадқиқотлардаги истиқболли натижалар ва одамлар-кўнгилликларнинг соғлиғига зарар етказмаслиги тасдиқланганидан сўнг жорий йилнинг бошларида дори-дармонлар ва соғлиқни сақлаш маҳсулотларини тартибга солиш агентлиги (MHRA) препаратга маймун чечагини даволаш учун лицензия берган эди.

Айни пайтда Трохх маймунчечакнинг оғир асоратлари бўлган беморларни даволаш учун қўлланилади. Шу билан бирга, ҳозирги кунга қадар препарат маймунчечак билан оғриган беморларга ёрдам бера оладими ёки йўқлигини тасдиқлаш учун ҳеч қандай клиник синовлар ўтказилмаган.

“Тековиримат бўйича дастлабки маълумотлар истиқболли бўлса-да, фақат рандомизацияланган клиник синов беморларни ишончли даволаш учун зарур бўлган далиллар даражасини таъминлайди. Platinum бу далилни тақдим этади”, деди тадқиқот ҳамраиси, Оксфорд университети профессори сэр Питер Хорби.

Платинум тадқиқоти учун иштирокчилар тасодифий тарзда танланади.  Улар  кунига икки марта 600 миллиграмм “Тековиримат”нинг 14 кунлик курси ёки мос келадиган плацебо қабул қилиши керак бўлади.

Тадқиқотчилар янги тадқиқотда 500 киши қатнашиши ва натижалар Рождествога қадар тайёр бўлишига умид қилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1