АсосийЖиноят

Янгийўлда ҳисоблагичларни ўзгартириш орқали 2,3 млрд сўмни талан-торож қилган "заправка"лар фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган...

'Янгийўлда ҳисоблагичларни ўзгартириш орқали  2,3 млрд сўмни талан-торож қилган  "заправка"лар фош этилди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда, Янгийўл туманида табиий ресурслардан ноқонуний фойдаланиб келган автомобилларга газ қуйиш шохобчалари фаолияти фош этилди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Янгийўл туманида жойлашган “G.A.” ва “N.M.” МЧЖларга қарашли автомобилларга газ тўлдириш шохобчасида ўрнатилган газ ҳисоблагичларга қасддан шикаст етказилиб, ускуна кўрсаткичларини ўзгартириш орқали табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келинганлиги оқибатида давлат ва жамият манфаатларига жами 2,3 млрд сўм зарар етказилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар