АсосийЖамият

Қарийб 6 минг квадрат метрлик Конгресс холл, ситуацион марказ, 5 юлдузли меҳмонхоналар...

Хабарингиз бор, яқин ойларда Самарқандда бир нечта халқаро даражадаги тадбирлар бўлиб ўтад...

'Қарийб 6 минг квадрат метрлик Конгресс холл, ситуацион марказ, 5 юлдузли меҳмонхоналар...'ning rasmi

Хабарингиз бор, яқин ойларда Самарқандда бир нечта халқаро даражадаги тадбирлар бўлиб ўтади. Айни пайтда ушбу анжуманларга катта тайёргарлик кўрилмоқда.

Айни пайтда Самарқандда бўлиб турган Ўзбекистон раҳбари вилоятга ташрифи чоғида ушбу жараённи кўздан кечирди.

Давлат раҳбари матбуот хизмати бу ҳақда хабар берди.

Қайд этилишича, Самарқанд шаҳрида XIX аср охири - XX аср бошларига оид обидалар кўп. Алишер Навоий ҳамда Шоҳруҳ кўчаларидаги шундай тарихий биноларда миллатлараро дўстлик ва хорижий мамлакатлар билан ҳамкорликка бағишланган музейлар ташкил этиш режалаштирилган.

Президент бу режаларни маъқуллаб, музейларни мазмунан бойитиш, ҳамкор мамлакатлар билан яқин муносабатларни намоён этиш бўйича кўрсатмалар берган.

Кеча, 23 август куни Самарқанд туманида “Буюк ипак йўли” халқаро туризм маркази очилган эди. Бу мажмуа йирик халқаро анжуманларга мезбонлик қилади.

Давлат раҳбари бугун бу ердаги Конгресс холл ва меҳмонхоналарда яратилган шароитлар билан танишди.

"Меҳмонхоналарнинг иккитаси 5 юлдузли ва олтитаси 4 юлдузлидир. Конгресс холлнинг умумий майдони қарийб 6 минг квадрат метр. У 3 минг 500 кишини қабул қилиш қувватига эга. Анжуманлар вақтида ишларни самарали мувофиқлаштириш учун ситуацион марказ ҳам ташкил этилган.

Президентимиз бу ерда хорижий делегациялар, икки томонлама учрашувлар учун қулайликларни ошириш бўйича тавсиялар берди",-дейилади хабарда.

Маълум қилинишича, шу билан Шавкат Мирзиёевнинг Самарқанд вилоятига ташрифи якунланди, Президент Тошкентга қайтиб келди.

    Бошқа янгиликлар